Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ислом университетига мисрлик исломшунос олимлар жалб этилади

Тошкент ислом университетига мисрлик исломшунос олимлар жалб этилади

Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантириш, жаҳон андозалари асосида таълим олиш, ўқитишнинг янгича усул ва методларини ўқув жараёнига татбиқ этиш юзасидан халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент ислом университети ва Миср Араб Республикаси ўртасида таълим соҳасида қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳам айни шу жиҳатларга қаратилган муҳим маърифий қадам бўлди.

 Ҳамкорликдаги илк қадамлар Миср Араб Республикаси Қоҳира университетининг педагогик марказида бўлиб ўтди. Тошкент ислом университетининг араб тили фани ўқитувчиларидан Зуҳра Орипова ва Зулфия Шокирова 2018 йил 28 январидан 1 мартига қадар малака ошириш курсларида бўлиб, Қоҳира университети профессори доктора  Иймондан янги педагогик технологиялар асосида араб тилини ўқитиш усулларини, доктор Аҳмад Морсийдан янги педагогик технологияларни араб тилида қўллаш бўйича кўрсатмалар, доктор Бассом аш-Шаммоъдан Миср тарихи, унинг маданияти, «Longman» луғати муаллифи доктор Важдий Раззоқдан луғатларнинг тузилиши, уларнинг фарқли жиҳатлари ҳақида маърузалар тингладилар.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари буйича Миср агентлиги билан ҳамкорликда мунтазам равишда малака ошириш курслари, ўқув семинарлар, дарс машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, Ал-Азҳар университети раёсати билан Тошкент ислом университети ҳамкорлиги доирасида Ал-Азҳар университетининг араб тили ва исломшунослик соҳалари бўйича ҳанафий-мотуридий таълимоти мутахассис-ўқитувчилари апрель ойидан бошлаб талабаларимизга мастер-класслар ўтишади.

Ҳамкорликдан мақсад Тошкент ислом университети талабаларининг араб тилига қизиқишини кучайтириш ва рағбатлантириш бўлиб, имтиҳондан ўтган талабалар Миср университетларига қисқа курсларга жўнатилади. Қолаверса, А1, А2, В1, В2, С1, С2 даражаларга талабаларни тайёрлаш учун янги ўқув дастури ишлаб чиқилади ва талабалар қабули бўйича янги тизим яратиш имкониятлари ўрганилади.

ТИУ матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг