Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида ҳам дарслар бошланган. Ҳокимлик бу ҳақда энди баёнот бермоқда

Тошкент вилоятида ҳам дарслар бошланган. Ҳокимлик бу ҳақда энди баёнот бермоқда

Қайд этилишича, вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилган, телефон орқали уларнинг фикрлари олинган.

«Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

  • 11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.
  • Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.
  • Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма-босқич бошланади.
  • Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади», дейилади баёнотда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳам кеча ярим тунда «тилга кирганди».

Аввалроқ бир нечта вилоятларда ўқиш бошланиши вақти эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг