Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Исроил-Ўзбекистон илмий конференцияси бўлиб ўтади

Тошкентда Исроил-Ўзбекистон илмий конференцияси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 12 май куни Тошкентга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ҳамкорлигида 13-17 май кунлари ўтказиладиган «STEMM» Scientific Program of the Uzbek-Israel Conference (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) конференциясида иштирок этадиган исроиллик 35 нафар кишидан иборат делегация етиб келди.

Ташриф доирасида делегация Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига боради. Шу билан бирга математика–физикага ихтисослашган Қоракўл мактабининг ўқувчилари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган. 16 майда конференция ўз ишини Тошкентда, ЎзМУ да давом эттиради. Ташриф буюрган бир гуруҳ олимлар ўз соҳаларидаги янгиликлар билан ўртоқлашадилар. Яна бир гуруҳ исроиллик шифокор-офтольмологлар 5 кун (2 кун Самарқандда, 3 кун Тошкентда) давомида ўз ҳисобларидан ҳайрия акциясини ўтказишади.

Бундан ташқари делегация аъзолари ўртасида тадбиркорлар ҳам бўлиб, улар Ўзбекистонга ҳаводан сув олиш қурилмасини олиб келишган.

16-17 май кунлари ЎзМУда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Исроил халқаро амалий анжуманида «Илм, Технология, Таълим, Математика, Тиббиёт» (Science+Technology +Education+Mathematics+Medicine) мавзуларида маърузалар тингланиб, бу борада тажриба алмашилади. Чунончи, қатор соҳаларда комплекс анализ, потенциаллар назарияси, математик моделлаштириш масалалари, инновацион ривожланиш тенденциялари, замонавий рақамли технологиялар, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг