Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турин политехника университетига қабул квоталари белгиланди

Турин политехника университетига қабул квоталари белгиланди

Фото: «UZ24.uz»

2018/2019 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул тўғрисида ҳукумат қарори (ВМҚ–295, 18.04.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриат босқичига қуйидаги йўналишлар бўйича 400 киши тўлов контракт асосида қабул қилинади:

— «Машинасозлик технологияси» — 200 киши;

— «Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура» — 50 киши;

— «Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизими» — 100 киши;

— «Авиакосмик инжиниринг» — 50 киши.

Магистратура босқичига 25 киши «Мехатроника» тўлов контракт йўналишига қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни қабул қилиш ва Турин политехника университети битирувчиларини аттестациядан ўтказиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Турин политехника университетида (Италия Республикаси) белгиланган тартиб, талаб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Талабаларни ўқитиш, Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади ва Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Турин политехника университетининг (Италия Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг