Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари нега ишдан бўшатилгани маълум бўлди

Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари нега ишдан бўшатилгани маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Хабар берганимиздек, бугун Халқ таълими вазирлигида Шерзод Шерматов иштирокида пресс-брифинг ўтказилди. Унда «Xabar.uz» мухбирлари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Шерзод Шерматов вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқларининг нима учун ишдан бўшатилганига изоҳ берди.

«Ҳар доим айтиб келамиз — бизда саводхонлик даражаси тўқсон тўққиз фоиз. Лекин бугунги имловий хатоларга қарасак, бу рақам қанчалик тўғри?

«Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда саводхонлик масаласи танқидий кўриб чиқилди. Ва вазирлик бошқарма ҳамда бўлим бошлиқларини вазифасидан озод этиш бўйича алоҳида топшириқ ҳам берилди. Вазирликни худди оқ қоғозда бошлагандек бошланглар, дейилди.

Ўйлаймизки, ёшларимизнинг саводхонлик даражасини кўтариш ҳам осон иш эмас. Аммо шу ишни бажармасак, келажагимизда катта ижобий ўзгариш бўлмайди», — деди Шерматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг