Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси ва асосий вазифалари белгиланди

Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси ва асосий вазифалари белгиланди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, бир қатор қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, оромгоҳлар, таҳририятлар, «Меҳрибонлик» уйлари вазирлик таркибига киради.

Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ўқувчиларнинг маънавий ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Вазирликнинг асосий вазифаси экани белгиланган.

Вазирликка Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг беш нафар ўринбосари, жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш бевосита Вазир томонидан давлат ҳокимияти органлари розилигисиз амалга оширилади.

Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги «Мактабларда зўравонликнинг олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси» лойиҳасини амалга оширишни бошлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг