Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон таълим соҳасига қизиқиш билдиришмоқда

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон таълим соҳасига қизиқиш билдиришмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Барчамизга маълумки, бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган, кучли иқтисодиёт, юқори салоҳиятли халқаро таълим тизимига эга давлатлардан бир бу шубҳасиз Хитойдир. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик, шерикчилик мустаҳкам дўстлик ва ишонч устига қурилган.

Тарихий манбалар бундан минг йиллар аввал ҳам халқларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий соҳалардаги алоқалар тараққий этганини кўрсатади. Хусусан, икки минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Буюк ипак йўли ҳар икки мамлакатни асрлар давомида бирлаштириб келган. Хитойлик сайёҳлар, элчилар бизнинг тарихимиз, маданиятимиз ҳақида жуда кўп қимматли маълумотларни ёзиб қолдирганлар. Жумладан, заминимизда ҳукм сурган Даван (Фарғона), Қанғ, Турк ҳоқонлиги сингари давлатлар, бу заминдаги ўртамизда мавжуд бўлган қадриятлар, урф одатлар ҳақида Хитой солномачилари қимматли маълумотларни ёзиб қолдирганлар.

Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон ва Хитой алоқалари кундан-кунга ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Бунинг ёрқин ифодасини икки мамалакат раҳбарлари биргаликда олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий — дипломатик муносабатларда кўришимиз мумкин. Хусусан, Хитойда нашр этиладиган «Diplomat magazine» журнали яқинда Ўзбекистон ва ХХР ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган мақолани чоп этди. Унда замонавий босқичда Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатлар турли йўналишларда мувоффақиятлар билан ривожланаётганлиги қайд этилган. БМТ, ШҲТ сингари халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик ҳам кенгайиб боряпти.

Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги энг муҳим шерикларидан, Ўзбекистон иқтисодиётини модерннезациялаш бўйича узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган йирик сармоядорларидан бири саналади. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган 650дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасида маъданият, фан, таълим, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланмоқда. «Ўзбекистон — Хитой» ҳамда «ХХР — Марказий Осиё мамлакатлари» дўстлик жамиятлари ишлаб турибди. Фан-техника муассасалари ўртасида илмий ҳамкорлик, олий ўқув юртлари орасида талабалар алмашинуви кенгаймоқда. Хитой марказий миллатлар ва Пекин хорижий тиллар университетларида ўзбек тили фан сифатида ўқитилади. Ўзбекистондаги бир қатор олий ўқув юртларида хитой тили ўргатилмоқда. Шанхай университети ҳузуридаги ШҲТ жамоат дипломатияси илмий тадқиқот институти негизида Ўзбекистон тадқиқотлари ва таълим алмашинувлари маркази очилган. Шу ва шунга ўхшаш имкониятлардан фойдаланган ҳолда кўплаб ёшларимиз Хитой Халқ Республикасида таълим олишмоқда. Албатта, бу каби имкониятлар икки мамалакатнинг келгусидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга йўл очади.

Ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган қатор ўзбек ёшларини кўриб кўзинг қувнайди.

 

Масалан, яқинда бир гуруҳ хитойлик инвесторлар билан ташкил қилинган ҳамда Хитойнинг «CUECC» компанияси орқали шу мамлакатнинг 300 дан ортиқ институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган «Dream Life CN» нодавлат таълим муассасини олайлик.

«Dream Life CN» НТМ ўзбек ёшларига янгидан-янги билим ва кўникмаларни бериш, уларни халқаро даражадаги етук мутаххасислар бўлиб етиштиришга хизмат қилади.

Марказ очилишида қатнашган хитойлик профессор Лю Хуэй ҳамда «CUECC» компанияси раҳбари Линг Чжан шундай фикр билдиришди:

«Ўзбек ва хитой халқлари азалдан ўзаро савдо-сотиқ қилиб, бир-бирининг маданиятини бойитган. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият каби соҳаларда изчил давом эттирилмоқда.

Икки давлатнинг халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича позиция ва ёндашувлари ўхшаш ёки яқиндир. Бу мамлакатларимизнинг ўзаро ва кўп томонлама алоқаларида муҳим ўрин тутмоқда. Ўзбекистон ва Хитой халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бизнинг бугун бошлаган ишимиз ҳам шу жараёнларнинг бир бўлаги сифатида фаолият олиб боришига, икки мамлакат ёшлари ҳар соҳада ўзларининг яратувчанлик, интилувчанлик қобилятларини ишга солган ҳолда янги имкониятларни яратишига ишонамиз.
Ўзбекистон — келажаги буюк давлат, ўзбек ёшлари эса унинг чин маънодаги қанотларидир. Ўзбекистонга қилган бир ҳафталик саёҳатимиз давомида бунга амин бўлдик. Биз шу ёшлар учун келажакда ўзаро ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга ҳамда янги инвестициялар киритишга тайёрмиз».

Ўзбекистон хитойлик меҳмонларда яхши таассурот қолдирганидан биз албатта мамнунмиз. Бу каби янги ишларни бошлаётган юртимизнинг барча ёшларига муваффақият тилаб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг