Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тасдиқланган мактаб формасини қаердан сотиб олиш мумкин?

Тасдиқланган мактаб формасини қаердан сотиб олиш мумкин?

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра  «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини инобатга олган ҳолда ҳудудларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириши белгиланди. Бу хақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Эндиликда ҳудудий ҳокимликлар, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда 2018 йил август ойидан бошлаб мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар) марказларида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади.

Бугунги кунда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун қатъий белгиланган мактаб формалари Буюк Британия, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Австралия, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қатор давлатларда амалиётга жорий этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг