Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

10 минг йил хизмат қиладиган механик соатлар ўрнатила бошланди (видео)

10 минг йил хизмат қиладиган механик соатлар ўрнатила бошланди (видео)

Фото: «IBTimes UK»

«Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безос 10 минг йил хизмат қилишга қодир механик соатлар ўрнатиш бошланганини маълум қилди, деб хабар берди «NV.ua».

«Ўрнатиш ишлари бошланди — баландлик 152,4 метр, кеча ва кундузги ҳарорат цикллари ёрдамида ҳаракатланадиган барча қурилмалар механик. Видеони томоша қилиб завқланинг», — деб ёзади Безос.

Маълумотларга кўра, Техас ғарбидаги тоғларга ўрнатилаётган соатларнинг нархи 42 миллион долларни ташкил этади. Шу билан бирга унинг механизми одам иштирокисиз ишлайверади. Мазкур соатларни ўрнатиш билан Безос томонидан молиялаштириладиган «Long Now Foundation» корхонаси шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари Безос уч ўриндиқли «New Shepard» космик кемаси ва кўп тармоқли «New Glenn» ракета ташувчисини яратиш билан шуғулланадиган «Blue Origin» аэрокосмик компаниясига ҳам эгалик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг