Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100 долларлик «Huawei Y5 Lite» тақдим этилди

100 долларлик «Huawei Y5 Lite» тақдим этилди

Фото: «Kahawa Tungu»

Атиги 100 долларлик «Huawei Y5 Lite» тақдим этилди. Бу компаниянинг «Android Go» тизимли иккинчи смартфони, деб хабар берди «Терабайт».

Турли смартфонсозлар «Android Go» дастури доирасида арзон смартфонлар тақдим этиб келишади. Хитойлик гигант ҳам «Huawei Y3» (2018) модели билан улар сафига қўшилган эди.

Энди эса хитойлик техногигант ушбу дастур доирасидаги иккинчи – «Huawei Y5 Lite» смартфонини тақдиим этди. Унинг диагоналига 5,45 дюймлик экрани тасвир аниқлиги 1440х720 пикселга тенг. Смартфоннинг асосий камераси 8, селфи-камераси эса 5 пегапикселлик якка датчиклардан иборат.

Ушбу смартфон тўрт ядроли «MediaTek MT6739» процессори базасида ишлайди. Унинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 1 ҳамда 16 гигабайт ҳажмга эга. Шунингдек, microSD форматли карта ёрдамида унинг хотирасини яна 256 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

«Huawei Y5 Lite» аккумуляторининг ток сиғими анчагина – 3020 мА/соатга тенг. Техник хусусиятларини ҳисобга олсак, бу смартфон мазкур «қувват тоши» билан икки кунгача бемалол ишлай олади.

Мазкур қурилма нисбатан кичик ҳажмдаги тезкор хотирага ҳамда «бундайроқ» процессорга эга смартфонлар учун махсус тақдим этилган Android Oreo Go Edition операцион тизими талқинига эга. Гарчи ҳамёнбоп моделлардан саналса-да, бу смартфонда 4G LTE, шунингдек Wi-Fi, Bluetooth, GPS, A-GPS модуллари мавжуд. Huawei Y5 Lite нархи тахминан 100 АҚШ долларига тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг