Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Amazon» тезлиги паст интернет учун браузер чиқарди

«Amazon» тезлиги паст интернет учун браузер чиқарди

Фото: «vistanews.ru»

Беш қўл баробар эмас — дунёдаги интернет тезлиги ҳам худди шундай. Айрим сабабларга кўра, баъзи мамлакатларда интернет тезлиги жуда паст. «Amazon» компанияси ана шу «қуйи бўғин» учун мослаштирилган браузерини чиқарди.

Энг қизиғи, браузернинг номи — «Internet». «Amazon» браузери дастлаб Ҳиндистондаги мобил қурилмалари «Android»да ишловчилар учун тақдим этилди. Бу дастлабки синов, «Internet»нинг имкониятларини ҳиндлар кўрикдан ўтказиб беришади.

Кейинчалик «Amazon» ўз браузерини бутун дунёга тарқатмоқчи. Экспертлар компания янги бозорларни эгаллаш сари муҳим қадам ташлаганини эътироф этишмоқда. Технологиялар жадал ривожланмоқда, аммо «Amazon» яратганга ўхшаш браузерларга талаб дунё минтақаларида анча вақтгача сақланиб турадиганга ўхшайди. Дарвоқе, расмий тақдимотига икки ой қолганида «Internet» браузери «Google Play»да ҳам пайдо бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг