Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бошланди: «АТ&Т» 2018 йилнинг охирига қадар 5Gни ишга туширади

Бошланди: «АТ&Т» 2018 йилнинг охирига қадар 5Gни ишга туширади

Фото: «NV.ua»

АҚШнинг йирик мобил компанияларидан бири — «АТ&Т» мамлакатнинг 12та шаҳрида янги 5G тармоғини 2018 йилнинг охирига қадар ишга туширишини маълум қилди, деб ёзади «NV.ua».

5G ёрдамида операторлар виртуал реаллик, 4K видеоларни узатиш ва ҳайдовчисиз автотранспорт воситаларини бошқариш каби хизматларни тақдим этишда фойдаланиши мумкин. АҚШнинг бошқа уяли алоқа компаниялари — «Verizon», «Т-Моbile» ва «Sprint» ҳам 5Gни ишга тушириш ниятида, бироқ ҳозирча улар  ўз режаларини маълум қилишгани йўқ.

Экспертларнинг фикрича, 5G жаҳон иқтисодиёти учун қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу мақсадга эришиш йўлида мобил телефонлар, чипсетлар ва тармоқ қурилмаларини, шунингдек, дастурий таъминотни яратувчилар тадқиқот ва капитал харажатлар учун 200 миллиард доллар сарфлаши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг