Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентда «ICTEXPO 2018» кўргазмаси очилди (фото)

Бугун Тошкентда «ICTEXPO 2018» кўргазмаси очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкентда «ICTEXPO 2018» кўргазмаси иш бошлади. АКТ ҳафталигининг ушбу йирик тадбири «Ўзэкспомарказ» МКК 1-павильонида бўлиб ўтмоқда. Тадбирнинг дастлабки икки куни (26-27 сентябрь) B2B форматида, учинчи куни (28 сентябрь) B2C форматида ташкил этилади.

«ICTEXPO 2018» ўтказилишидан мақсад ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ютуқларни кенг намойиш қилиш, экспертлар ҳамжамияти профессионал майдончасини шакллантириш, миллий бозор субъектлари рақобатбардошлигини оширишдир.

Мазкур кўргазма ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи бизнес вакиллари ва бевосита истеъмолчиларнинг ўзаро мулоқотига, талаб ва таклифнинг шаклланишига, ҳамкорликдаги ташаббусларни илгари суришга имконият яратади.

«ICTEXPO 2018»да 50 дан зиёд компаниялар ўз стендларини ташкил этди. Улар орасида нафақат маҳаллий ва қўшма корхоналар, шунингдек, Россия, Қозоғистон, Япония, Германия каби мамлакатлар компаниялари ҳам бор.

«ICTEXPO 2018» қуйидаги йўналишларни қамраб олди:

Телекоммуникациялар ва сервис хизматлари: «Ўзбектелеком», «East Telecom», «Росоператор» , «Ipmatika-Tashkent», «INSIGHT SOLUTIONS», «Bastion System», «Winncom Technologies», «UZDIGITAL TV», «ЭлтексАлатау». 

Тизим интеграторлари ва онлайн дўконлар: «TRIADA KOM», «NEC Corporation», «Epson», «Teleset Alfa», «Nihol-Komtex», «ALOQALOYIHA», «Book2net», «Green White Solutions», «Avtech», «FORT PRO BIZNES», «Lider Team» ва бошқалар.

Мобил алоқа компаниялари: «UZMOBILE», «Ucell, «UMS».

Дастурий-аппарат комплекслари: «Standart IT-Sektor», «VRonica», «NORMA», «Space Online Genesis»  («Faktura.uz»),  «Матбуот тарқатувчи» ва бошқалар.

Соҳа таълим муассасалари: Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Инҳа университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги махсус мактаб.

Давлат корхоналари: «UNICON.UZ» ДУК, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Давлат солиқ қўмитаси, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, Геоинновацион марказ ДУК, «Алоқабанк» АК ва бошқалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг