Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бунақаси бўлмаган: лазер мобил қурилмаларни масофадан қувватлайди

Бунақаси  бўлмаган: лазер мобил қурилмаларни масофадан қувватлайди

Мобил қурилмаларни лазер ёрдамида узоқ масофадан қувватлаш технологияси.

Фото: «Benchmark»

Вашингтон университетида илк маротаба смартфонлар, планшетлар, рақамли камералар ёки нотбукларни лазер ёрдамида узоқ масофадан хавфсиз қувватлаш усули ишлаб чиқилди, деб хабар берди «4PDA».

Бунда қувват олувчи қурилма 15 квадрат сантиметрли юпқа фотоэлектрик элемент билан қопланади. У 2 Вт электр энергиясини 4,3 метргача узоқликка лазер воситасида етказиб бера олади. Агарда қабул қилувчи юза майдони 100 квадрат сантиметргача оширилса, қувватлаш масофасини 12 метргача узайтириш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг