Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чехияда дунёдаги биринчи дижей робот тунги клубга ишга кирди

Чехияда дунёдаги биринчи дижей робот тунги клубга ишга кирди

«Robo-DJ Kuka» робот-дижейи.

Фото: «Dailytechinfo.org»

Сўнгги вақтларда сунъий интеллект ва роботлар инсон касбларини бирин-кетин ўзлаштираётганини кузатяпмиз. Шунингдек, роботлар мусиқа соҳасида ҳам катта ютуқларга эришяпти. Чехия пойтахти Прага шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бирида робот — дижей сифатида ташрифчилар кўнглини хушнуд этмоқда. У мусиқаларни алмаштиради, микс қилади ва композицияга мос равишда рақсга ҳам тушади, деб хабар берди «Daily Tech Info».

«Robo-DJ Kuka» робот-дижейи автомобил саноатида ишлатиладиган робот манипуляторнинг модернизациялашган тури ҳисобланади. Саноат вариантидан унинг фарқи махсус дастурлаштирилганлигида. Дастурчи роботнинг ёнида уч ҳафта юриб, унинг бир соат давом этадиган ҳар кунги «чиқишлари» учун дастурий таъминот яратган. Ушбу робот компакт дискларни олиб, плеер қурилмасига қўя олади.

«Клубга ташриф буюрганларнинг айримлари «Kuka»нинг ҳаракатларидан ҳайратга тушмоқда. Улар бу каби технологияни ҳали Европада учратмаган», — дейди клуб менежери Адам Липсанский.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг