Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диққат! Сентябрдан Ўзбекистон 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтишни бошлайди

Диққат! Сентябрдан Ўзбекистон 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтишни бошлайди

2018 йилнинг 10 сентябридан 30 сентябрига қадар Тошкент шаҳар телефон тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» компанияси маълум қилди.

Бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин «71» кодини териш керак.

Мисол: Эски рақам – 278хххх. Янги рақам эса – 71 278хххх.

2018 йилнинг 10 сентябридан 11 сентябригача «BUZTON», «EAST TELECOM», «SARKOR TELECOM», «SHARQ TELECOM» операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Телефон рақамини теришдан олдин «78» кодини териш лозим.

Мисол учун:

  • «BUZTON» эски рақам 120хххх, янги рақам – 78 120хххх
  • «EAST TELECOM» эски рақам 150хххх, янги рақам – 78 150хххх
  • «SARKOR TELECOM» эски рақам 122хххх, янги рақам – 78 122хххх
  • «SHARQ TELECOM» эски рақам 113хххх, янги рақам – 78 113хххх

10-11 сентябрда мобиль операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Мобиль телефон рақамини теришдан олдин уяли компаниянинг кодини териш керак.

Мисол учун:

  • «Beeline» – эски рақам 956хххх – янги рақам 90 956хххх; эски рақам 132хххх – янги рақам 91 132хххх.
  • UMS – эски рақам 426хххх – янги рақам 97 426хххх
  • «Perfectum» – эски рақам 115хххх – янги рақам 98 115хххх
  • «Uzmobile» – эски рақам 899хххх – янги рақам 99 899хххх; эски рақам 195хххх – янги рақам 95 195хххх
  • «UCELL»  эски рақам 381хххх – янги рақам 93 381хххх; эски рақам 630хххх – янги рақам 94 630хххх

Демак, чақирилаётган абонент рақамини тераётганда сентябрнинг 10-санасидан бошлаб эътиборли бўласиз.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг