Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг кучли магнит яратилди

Дунёдаги энг кучли магнит яратилди

Унинг магнит майдони 32 тесла кучини пайдо қила олади.

Фото: National High Magnetic Field Laboratory

Юқори магнит майдони миллий лабораторияси олимлари тарихдаги энг кучли ўтказувчанликка эга магнитни яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Унинг магнит майдони 32 тесла кучини пайдо қила олади. Бу олдин ўрнатилган рекорддан 33 фоизга кўп ва унинг магнити оддий музлатгичникидан 3000 баробарга кучли. Бу эса ишланманинг аҳамияти сўнгги 40 йил ичида эришилган натижалардан анча катта эканини билдиради.

«Бу магнитлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришда ҳақиқий инқилоб. Магнитнинг янги конструкцияси бизга нафақат тажрибалар ўтказишда, балки бошқа илмий қурилмалар — рентген ва нейтрон тарқатувчилари қувватини кўтаришда ҳам ёрдам берди», — дейди «MagLab» директори Грег Бобингер.

Янги магнит 32Т деб номланади ва паст ҳамда юқори ҳароратли ўтказувчилар жамланмасидан тайёрланган. Бироқ унинг энергия сарфи юқори ўтказувчан магнитга талаб қилинадиган энергиядан анча юқори. Масалан, бошқа муҳандислар томонидан яратилган 41,4 тесла кучига эга магит иш жараёни учун 32 мегаватт қувватга эга доимий ток сарфлайди.

Шу билан бирга, паст ҳароратли юқори ўтказувчилар индукцияси 25 тесладан юқори бўлган магнит майдонларида ишламайди. Юқори ҳароратли ўтказувчилар анча юқори ҳароратга эга диапазонда ишлайди ва магнит майдони ҳам шунга яраша кенг. «MagLab» гуруҳи уларни бирлаштириб, паст ҳароратли материаллардаги чекловни бартараф этди ва юқори ўтказувчанликка эга кучли магнитни яратди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг