Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон почталар орқали янги вирус тарқалди

Электрон почталар орқали янги вирус тарқалди

Фото: «Hi-tech»

«Trustwave SpiderLabs» маълумотларига кўра, интернет тармоғида янги «Word» матнли ҳужжат кўринишидаги компютер вируси пайдо бўлган. У электрон почталар орқали тарқалмоқда. Ёвуз ниятли кимсалар бу каби усулдан анчадан буён фойдаланиб келади, деб хабар берди «4PDA».

Авваллари фойдаланувчиларга зарарли жўнатмани очишдан аввал огоҳлантириш борар эди. Бироқ мазкур ҳолатда бу каби огоҳлантиришлар келмайди. Ёвуз ниятли кимсалар вирус ёрдамида электрон почтадаги маълумотларга эгалик қила олади.

«Trustwave SpiderLabs» тадқиқотчиларининг маълум қилишича, ўлжаларнинг электрон почтасига молиявий олди-бердиларга боғлиқ «.DOCX» форматидаги мактуб боради. Ҳужум жараёни тўртта босқичдан иборат: юборилган файлни қабул қилиш, уни «Word»дан фойдаланган ҳолда очиш, ичидаги матнни RTF-файли ёрдамида кодини бузиш ҳамда «PowerShell» ёрдамида паролларни ўғирлаш.

Шундай экан, номаълум шахслар томонидан юборилган хатларни очмаслик маслаҳат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг