Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элон Маскнинг автомобили Марс томон ҳаракатланмоқда

Элон Маскнинг автомобили Марс томон ҳаракатланмоқда

Элон Маскнинг шахсий автомобили афсонага ва астрономик объектга айланди.

Фото: «Hi-News»

Бундан икки кун олдин Элон Маск ўзининг «Falcon Heavy» ракета ташувчисини космосга учиргани ҳақида хабар берган эдик. Ракета бортида Маскнинг шахсий автомобили — рулида «Starman» номли манекен ўтирган қизил рангли «Tesla Roadster» ҳам бўлган. Ҳозирда космосдаги ягона автомобиль ҳисобланувчи «Roadster» Марс томон ҳаракатланмоқда, деб хабар берди «Hi-News».

Американинг NASA космик агентлиги мазкур автомобильни Қуёш тизимидаги астрономик объектлар қаторига киргизди.

Элон Маскнинг шахсий автомобили афсонага ва астрономик объектга айланди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун NASA реактив ҳаракати лабораторияси сайтига кириб, «CHANGE» тугмасини босиш керак. Пайдо бўлган очиқ майдонга «SpaceX» деб ёзиб, тасдиқлаш тугмасини боссангиз қуйидаги ёзув пайдо бўлади: «SpaceX Roadster». Шундан сўнг, «Generate epgemeris» тугмасини босиб янги осмон жисми ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

Бунда объектнинг номидан ташқари унинг оғирлиги, унинг коинотга учирилган санаси ва автомобиль парвозининг траекторияси ҳақида батафсил маълумотлар киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг