Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эринмаган одам «Excel» жадвалини икки йилда тўлиқ тўлдирди

Эринмаган одам «Excel» жадвалини икки йилда тўлиқ тўлдирди

Фото:«Udivi.li»

«Твиттер»дан @Pink_Golem ники остида фойдаланувчи киши ўз микроблогида «Excel» ҳужжатини тўлиқ тўлдиришга икки йил сарфлагани ҳақида «Udivi.li» сайти маълум қилган.

Микроблогернинг ёзишича, «Excel»даги катаклар сони 17 миллиарддан ошади. У ҳар бир катакка янги тартиб рақами қўйиб борган ва якунда жами 17 179 869 184 катакни санаган. Бундай оғир файлни компьютерда очишга 10 дақиқа вақт кетаркан.

Онлайндаги муносабат ёмон бўлмади — @Pink_Golem 350 дан зиёд ретвит, 1100дан ортиқ лайк олди.

Интернетда «Microsoft»нинг ушбу муҳаррири имкониятларини ўрганишга қизиқувчилар кўп бўлган. Масалан, ўтган йили блогер Хантер Хоббс «Excel»нинг «энг туби»га тушишга уриниб кўрган. Тўққиз соатлик тинимсиз скроллинг натижасида у 1 048 576-қаторга тушишга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг