Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон ҳукумати «Instagram»ни охирги марта огоҳлантирди

Эрон ҳукумати «Instagram»ни охирги марта огоҳлантирди

Фото: «1pm.com.ru»

Эрон кибердунёси Олий кенгаши раҳбари Абулҳасан Фирузабодий мамлакатда энг кўп ишлатиладиган «Instagram» Эронда ваколатхонасини очиб, маҳаллий фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни мамлакат маълумотлар марказида сақлаши лозимлигини, акс ҳолда унинг ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sabah.com.tr»сайти хабар бермоқда.

Эрон давлат телевидениесида эфирга узатилган дастурда қатнашган Фирузабодий «Instagram» маъмурияти билан бир неча марта учрашганини, лекин улар Эроннинг шартларини қабул қилмаганини маълум қилди.

«Telegram» маъмурияти Эрон билан ҳамкорликни қабул қилмагани учун ёпиб қўйилганини эслатган Фирузабодий «Instagram» ҳам шу аҳволга тушиши мумкинлигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг