Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа давлатларида «Instagram» ишламай қолди

Европа давлатларида «Instagram» ишламай қолди

Фото: «polit-gramota.ru»

10 май кун соат 15:00дан бошлаб «Instagram» фойдаланувчилари суратларни юклаб олишда турли муаммоларга дуч келмоқда. Мазкур муаммо бутун дунёдаги фойдаланувчиларда кузатилмоқда, бироқ эътирозларнинг аксарияти Европадан келиб тушмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

Аксарият фойдаланувчиларнинг янгиликлар лентасини янгиланмаяпти, эътироз билдирганларнинг 22 фоизи логин теришда қийинчиликларга дуч келмоқда, яна 20 фоиз фойдаланувчи «Instagram» веб-сайтига кира олмаяпти.

«Instagram» ишидаги носозлик Европа давлатларида, хусусан, Польша, Франция, Италия ва Буюк Британияда кузатилмоқда.

Эътиборли жиҳати, мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисмида ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Носозликлар нима сабабдан юзага келаётгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг