Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook» сунъий интеллектга эга камерани яратиш арафасида

«Facebook» сунъий интеллектга эга камерани яратиш арафасида

Фото: «Viuz»

«Facebook» компанияси «Amazon Echo»га рақобатчи бўла оладиган видеочатлар учун «Portal» номли «ақлли ассистент» қурилмасини яратиш арафасида, деб хабар берди «NV.ua».

«Cheddar» нашрининг ёзишича, «Facebook»нинг янги қурилмаси одам юзини танишга қодир кенг бурчакли камера билан жиҳозланади. Бу эса «Portal»га фойдаланувчиларнинг аккаунтларидаги суратлари билан уларнинг ўзини солиштириш имконини беради. Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ одам юзини танишга қодир технология устида узоқ йиллардан бери ишлаб келади ва сўнгги вақтларда фойдаланувчиларни ўзлари бўлмаган суратда қайд этишса бу ҳақида огоҳлантиришни бошлади.

Қурилма фойдаланувчиларга видеочат орқали мулоқот қилишда, филм кўриш ва мусиқа тинглашда ёрдам беради. «Portal»ни овозли буйруқлар орқали бошқарса бўлади. Бундан ташқари гаджет «Netflix» ва «Spotify» каби сервислар оқимида ҳам ишлай олади.

«Facebook» айни вақтда «Portal»ни 499 доллардан сотишни режалаштирмоқда, бироқ ҳақиқий нарх кейинчалик истеъмолчилар талабидан келиб чиқади.

Марк Сукербергнинг ўз ходимларига айтишича, компания ушбу қурилма орқали фойда кўришни мақсад қилмаган, балки фойдаланувчилар хатти-ҳаракатини ўрганиш ниятида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг