Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook» учун ёшлар ахлоқи муҳим эмас

«Facebook» учун ёшлар ахлоқи муҳим эмас

Фото: «Hurriyet»

Ўн миллионлаб фойдаланувчисига эга «Facebook» ижтимоий тармоғи шикоятларга қарамасдан болаларнинг ахлоқига салбий таъсир кўрсатувчи ахборот алмашувларининг олдини олмагани маълум бўлди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Англиянинг «Channel 4» телеканали тарқатган хабарларга кўра, «Facebook» модераторлари балоғатга етмаган болаларнинг ёзишмаларига ҳам панжа орасидан қараган. Яъни, уларни беҳаё ахборот алмашинувидан тўсмаган. Бу эса жиддий эътирозларга сабаб бўляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг