Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«WhatsApp» асосчиларидан бири «Facebook»ни ўчириб ташлашга чақирди

«WhatsApp» асосчиларидан бири «Facebook»ни ўчириб ташлашга чақирди

Фото: «NV.ua»

«WhatsApp» мессенжери асосчиларидан бири Брайан Актон фойдаланувчиларни «Facebook» аккаунтларини ўчириб ташлашга чақирди. Бу ҳақда у ўзиниг «Twitter»даги саҳифасига ёзиб қолдирди, деб хабар беради «NV.ua».

«Вақти келди», деб ёзади Актон #deletefacebook ҳештегини қўшган ҳолда.

Актон ва унинг ҳаммуассиси «WhatsApp» мессенжерини Марк Цукерберг компаниясига 2014 йилда 16 миллиард долларга сотиб юборган. Пост АҚШ президенти Дональд Трампга ишлаган «Cambridge Analytica» компанияси «Facebook»нинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси шахсий маълумотларини ўғирлагани маълум бўлганидан сўнг эълон қилинди.

Аввалроқ, АҚШ федерал савдо комиссияси «Facebook»ни текширувдан ўтказишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ижтимоий тармоқ шахсий маълумотлардан фойдаланиш қоидаларини бузган бўлиши мумкин.

Эсталиб ўтамиз, Браян Актон 2018 йилнинг февралида «Signal» номли хавфсиз мессенжерни яратишга 50 миллион доллар сармоя киритган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг