Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«FIFA-2019» ва «PES-2019» турнирининг финал босқичи ўтказилди (фото)

«FIFA-2019» ва «PES-2019» турнирининг финал босқичи ўтказилди (фото)

Фото: Сергей Наследов

Кеча, 31 май куни Учтепа туманидаги «Сеул Эко» боғи ўғил-қизлар билан гавжум бўлди. Учинчи ташаббус – Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан АКТ вазирлиги томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир кўтаринки руҳ касб этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Учтепа туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси ҳамкорлигида «FIFA-2019» ва «PES-2019» турнирининг финал  босқичи бўлиб ўтди. Туман ёшлари томонидан намойиш этилган бадиий ва кўргазмали чиқишлар, ёшларнинг севимли ижодкорларининг ташрифи тадбир аҳамиятини янада оширди.

Тадбир давомида «Сеул Эко» истироҳат боғида интернетдан фойдаланиш учун юқори тезликдаги Wi-Fi ҳудуд ташкил этилди.

Финал босқичи якунида ғолиблар медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг