Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Google» ва Тошкентдаги Инҳа университети ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

«Google» ва Тошкентдаги Инҳа университети ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва «Google» корпорацияси қўшма ўқув дастурлари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш орқали АТ-мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилишди.

IUT ректори Сарвар Бобохўжаев «Google»нинг Туркия, Кавказ ва Марказий Осиёдаги ишлаб чиқувчилари билан ишлаш бўйича раҳбари Бариш Йесугей билан музокара ўтказди.

2018 йилнинг 11 март куни Бариш Есугей Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди ҳамда «Women Techmakers 2018 International Women’s Day Celebration (IWD)» тадбирида иштирок этди.

«Google» вакили Ўзбекистондаги энг ёш университетлардан бирида талабалар ва ўқитувчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Ўз навбатида, Бариш Йесугей Ўзбекистондаги ишлаб чиқувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш режалари тўғрисида гапириб берди. Унинг қайд этишича, корпорация бўлинмалари минтақадаги ишлаб чиқарувчиларга, жумладан, ахборот ҳамда техник қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олган турли хил ёрдам кўрсатмоқда. Ушбу йўналишдаги асосий иш «Google Developer Groups (GDG)» деб аталувчи йўналишда олиб борилади.

Учрашув давомида томонлар «Google I/O», «Women Techmakers», «DevFest», «Google Launchpad Accelerator» ва шу каби турли хил тадбирларни ўтказиш орқали АТ соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қизларни АТ-соҳасига жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар ишчи тартибда ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Бариш Йесугей Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ўқув бинолари билан танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг