Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

HTC компанияси қуламоқда: смартфонлар савдоси 68 фоизга тушиб кетди

HTC компанияси қуламоқда: смартфонлар савдоси 68 фоизга тушиб кетди

Фото: «Ferra.ru»

Тайваннинг HTC смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Июнь ойида компаниянинг смартфонлар савдоси 68 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда «Ferra.ru» хабар бермоқда.

Бу кўрсаткич компания фаолиятининг сўнгги икки йилида юз берган энг кескин пасайиш бўлди. Кучли рақобат шароитида HTCнинг харидорлари йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Июнь ойида савдо тушуми 72 миллион доллар атрофида бўлди. Ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 226 миллион долларни ташкил этган эди. Май ойида ҳам жами  80 миллион долларлик савдо қайд этилган.

HTC ўтган ҳафтада компания иш ўринларининг қарийб чорак қисми — 1,5 минг кишига қисқартирилиши ҳақида эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг