Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Huawei» компанияси Ўзбекистонда «ақлли» тизимларнинг жорий этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр

«Huawei» компанияси Ўзбекистонда «ақлли» тизимларнинг жорий этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр

Фото: «Тараққиёт» стратегиси маркази

Кеча «Тараққиёт» стратегиси марказида ижрочи директор А.Бурханов ва «Huawei» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича вице-президенти Марко Ху учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой компаниясининг Тошкентдаги офиси вакиллари ташаббуси билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган тадбирлар, жамият ҳаётида, хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида назарда тутилган вазифаларни амалга оширишда замонавий ахборот технологияларни фаол жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Марказ вакиллари томонидан 2018 йилда Ўзбекистонда ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича «Ақлли шаҳар», «Ақлли маҳалла», «Ақлли уй» ва «Ақлли ҳокимият» тизимларини жорий этиш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида «Huawei» компанияси вакиллари Хитой шаҳрарларида муваффақиятли тадбиқ этилган «Ақлли шаҳар» ва «Ақлли тиббиёт» лойиҳалари тақдимотини ўтказиб, Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирдилар.

Жумладан, мамлакатда жорий қилинган замонавий технологияларни намойиш қилишга ва тажриба алмашиш учун вилоят ҳокимларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг ХХРга ташрифини ташкиллаштиришга тайёр эканлигини билдирдилар. Ташриф доирасида шаҳарсозлик ва ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари мутахассислари билан учрашувлар ўтказилиши назарда тутилганлиги айтиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг