Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ICTWEEK Uzbekistan-2018»: Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтадиган кунлар маълум бўлди

«ICTWEEK Uzbekistan-2018»: Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтадиган кунлар маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Бу йилги Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги — «ICTWEEK Uzbekistan-2018» 24—29 сентябрь кунлари Тошкент ва Жиззахда ўтказилади.


 «ICTWEEK Uzbekistan» — мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳасидаги энг муҳим ва кенг кўламли тадбир. Унда ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этилади ва муҳокама қилинади.

«ICTWEEK Uzbekistan-2018» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар

Тошкент шаҳрида:

  • Матбуот анжумани
  • «ICTEXPO-2018» — ахборот технологиялари анъанавий йиллик кўргазмаси
  • «DIGITAL UZBEKISTAN» форуми
  • шунингдек, бошқа тадбир ва тақдимотлар.

Жиззах шаҳрида:

  • Матбуот брифинги
  • «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси
  • Минтақавий «ICTEXPO-2018» кўргазмаси
  • Минтақавий форум.

24 сентябрь. Тошкентдаги Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтади — у «ICTWEEK Uzbekistan-2018» ҳафталигини очиб беради. Шу куни журналистлар ҳафталик ҳақида батафсил маълумот ва барча саволларига жавоб олишлари мумкин.

25 сентябрь. Жиззах шаҳрида матбуот брифинги ҳамда «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси бўлиб ўтади.

26 сентябрь. Пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ» МККнинг анжуманлар залида «DIGITAL UZBEKISTAN» форумида бўлиб ўтади.

27 сентябрь. Жиззах шаҳрида «Жиззах вилояти: инвестициялар, инновациялар, ахборотлаштириш» минтақавий 3i форуми бўлиб ўтади.

26—28 сентябрь. Тошкентда ахборот-коммуникацсия технологиялари ҳафталигининг муҳим воқеаси —  «ICTEXPO-2018» кўргазмаси ўтказилади.

26-27 сентябрь.  Жиззах шаҳрида Тошкентдаги «ICTEXPO-2018»га параллел равишда минтақавий кўргазма бўлиб ўтади.

«ICTEXPO-2018»да ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Ушбу кўргазмада ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этади: уяли алоқа компаниялари, вендорлар, дастурий таъминот, тизим интеграторлари ишлаб чиқарувчи компаниялар ва бошқалар.

АКТ ҳафталиги доирасида кўплаб бошқа тадбирлар ҳам ўтказилади. Янгиликларни «ICTWEEK Uzbekistan-2018»нинг «Facebook»даги саҳифаси ва «Telegram»даги канали орқали кузатиш мумкин.

Бу йилдан бошлаб Форум ва кўргазмага кириш учун www.ictweek.uz расмий сайтида рўйхатдан ўтиш ва QR-кодини олиш зарур, бу иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларнинг вақтини тежаш ҳамда тадбир куни рўйхатдан ўтишни осонлаштириш учун қилинган.

«ICTWEEK Uzbekistan-2018» ҳафталигига 29 сентябрь куни мукофотлаш маросими якун ясайди.


АКТ ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги кўмагида ўтказилади. Ташкилотчилар — «ICTNEWS Conferences» («CIBGROUP» МЧЖ) ва Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси (Жиззах ш.).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг