Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ой тўшакда қимирламай ётганга NASA 156 миллион тўлайди

Икки ой тўшакда қимирламай ётганга NASA 156 миллион тўлайди

Фото: «Lifelinescreening.com»

NASA ҳамда Германия авиация ва космонавтика маркази ҳамкорликда жиддий синов ўтказяпти. Синовда қатнашувчиларга 16,5 минг евродан (156 млн. сўм атрофида) ваъда қилинган.

Бир қарашда, бундай иш ҳақида фақат орзу қилиш мумкин. Аммо хулоса қилишга ошиқманг, айтишадику: «Бир балоси бўлмаса, ...».

Демак, NASA талабига кўра, синовга келган кўнгиллиларга 60 кун давомида нафақат ўринларидан туришларига, ҳатто бошларини қимирлатиб қўйишга ҳам рухсат берилмайди. Турган гапки, икки ой давомида ювинмайсиз, ўзлари едириб-ичиришади, ҳожат ҳам шу ерда...

Номзодларга қўйиладиган талаблар: 24—55 ёш оралиғидаги, саломатлиги жойида, тамаки чекмайдиган аёллар синовга қўйилади. Даъвогарнинг бўйи 153 дан 190 сантиметргача, тана вазни индекси 19 дан 30 гача бўлгани  маъқул.

Бежизга бу талаблар қўйилмаяпти. Ушбу синов орқали олимлар космосдаги вазнсизликнинг инсонга таъсирини камайтириш йўлларини топишмоқчи. Одатда одам доим бир хил ҳолатда ётса шунга ўхшаш ўзгаришлар кузатиларкан.

Дарвоқе, синовнинг энг қийин шартини айтишни унутаёзибмиз: «NASA карвотлари» 6 даража қияликда жойлаштирилади, бечора кўнгилли икки ой оёғи осмонда бўлиб ётишга мажбур.

Пул топиш осонмас...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг