Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Илғор ҳудуд»: Жиззах шаҳрида бизнес-инкубатор очилади

«Илғор ҳудуд»: Жиззах шаҳрида бизнес-инкубатор очилади

Фото: ЛБМА матбуот хизмати

Жиззах шаҳрида Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) қошидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес-инкубаторнинг очилиши эълон қилинди. Бу ЛБМАнинг Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» ёшлар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларидан биридир.

ЛБМА матбуот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, агентлик раҳбарияти томонидан дастурни қўллаб-қувватлаш стратегияси ишлаб чиқилди. Бу стратегиянинг биринчи қадами Жиззахда бизнес-инкубаторни очиш бўлди. Бу тадбиркорлар учун кўп муаммоларни ҳал этиш ва қўйидаги саволларга жавоб беришга имкон яратади:

  • Лойиҳа учун молиялаштириш манбаини қандай қилиб топиш аниқлаш ва инвесторни жалб қилиш мумкин;
  • Бизнес-режани қандай қилиб тўғри тайёрлаш ва лойиҳа бўйича юзага келиши келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни тўғри ҳисоблаш мумкин;
  • Ўз маҳсулотига бозорни қайси йўналишда ва қандай қилиб тўғри жалб этиш мумкин;
  • Ўз маҳсулотини сотиш каналларини қаердан топиш мумкин ва ўз маҳсулотининг рекламасини, сотилишини тўғри ташкил қилиш мумкин.

Стратегик дастурни муваффақиятли амалга оширишга имкон берадиган муҳим омил ушбу дастур учун ишлаб чиқилган, тушунарли ва самарали молиялаштириш механизми бўлса керак. У қуйидагича шаклланган:

Тадбиркор ўз ғояси билан бизнес-инкубаторга келади ва лойиҳа босқичида унинг маслаҳатчилари ва мутахассислари билан биргаликда ўз ғояси устида ишлайди. Лойиҳа шакллантирилгандан сўнг, бизнес-режа ишлаб чиқилади, лойиҳа экспертизадан ўтади. Танлов натижаларига кўра энг яхши лойиҳалар танлаб олинади ва ғолиб чиққан тадбиркор ва ЛБМА инвестицион меморандумни имзолайдилар шерик бўладилар (ҳар бир томон лойиҳага ўзининг маълум активини киритади) ва биргаликда инвестицион лойиҳани амалга оширадилар.

Дастлабки босқичда ЛБМА қошидаги бизнес-инкубатор ёш тадбиркорни бизнеснинг тўғри йўналишига йўналтирибгина қолмай, унга молиявий ёрдам ҳам кўрсатиб, тўлиқ ҳажмда қўллаб-қувватлашга тайёр. Энг асосийси, тадбиркорнинг лойиҳа бўйича барча эҳтимоли бор хавфларга шерик бўлишга тайёрдир.

Ёшларни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича таклиф этилган босқичма-босқич схема вилоят ёшларини нафақат масимал даражада қамраб олишга имкон беради, балки самарали ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиш, ўз лойиҳасини яратишга ёрдам бериш ва уни муваффақиятли амалга оширишга шароит яратади.

Бизнес-инкубатор идорасининг очилиши 2019 йил 1 март кунига режалаштирилган. Шунингдек, мурожаат нуқталари аллақачон очиқ ва у ерга савол билан мурожаат қилиш ва  жавоблар олиш мумкин. Бизнес-инкубатор идораси ЛБМАнинг Жиззах шаҳридаги ваколатхонаси биносида жойлашган.

Дастурни молиялаштириш манбалари биринчи босқичда — ЛБМА, иккинчи босқичда — халқаро ва маҳаллий инвестицион майдончалар, инвестицион компаниялар, чет давлатларнинг инвестицион дастурлар, Жаҳон банки, хорижий банклар, маҳаллий тижорат банклари.

Дастурнинг амалга оширилиши сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги енгил, оғир, қайта ишлаш саноатларининг ривожланишига  ёрдам беради. Бу илм-фан ва техника, роботлаштириш ва дастурлаштиришнинг ривожланишига туртки беради. Бундан ташқари, дастурни амалга ошириш атом технологияси, АТ-технологияси, логистика ва бошқарув, рақамли электроника соҳаларини малакали ходимлар балан таъминлаш масаласини ҳам ҳал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг