Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой фазовий электр станциясини қуришни бошлади

Хитой фазовий электр станциясини қуришни бошлади

Фото: «NewsDiscover»

«The Sydney Morning Herald» хабар беришича, Хитой яқин йилларда ишга туширилиши кутилаётган космик электр станциясининг биринчи бўлмаларини қуришга киришди. Бу хабарга кўра, станция қуёш энергиясини фазода туриб йиғади ва Ерга микротўлқинлар ёки лазер нурлари ёрдамида узатади.

Станция геосинхрон орбитада жойлаштирилади. Унинг биринчи блоги 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Агарда «муаллақ» электростанция лойиҳаси кутилган самарани берса, 2050 йилда янада йириклари ишга туширилади ва Хитойнинг каттта қисмини арзон электр энергияси билан таъминлай бошлайди. Ерда эса қуёш энергиясини қабул қилувчи ва сақловчи инфратузилма барпо этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг