Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инҳа университети битирувчилари «Ўзбекнефтгаз» АЖга ишга олинди

Инҳа университети битирувчилари «Ўзбекнефтгаз» АЖга ишга олинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан, нефт ва газ соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида жорий йил Олий таълим муассасаларини битирган талабалар корхона ва ташкилотларга ишга таклиф қилинмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва бунинг учун ёш мутахассисларни жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 8 нафар мутахассис-битирувчилари танлов асосида ишга қабул қилинди. 

Таъкидланишича, бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва имкониятлар давлатимиз тараққиёти, хусусан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ривожи учун жуда муҳим саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг