Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инҳа университети профессори Осиё раҳбарлари саммитида юксак мукофотни қўлга киритди

Инҳа университети профессори Осиё раҳбарлари саммитида юксак мукофотни қўлга киритди

Фото: «inha.uz»

Тошкентдаги Инҳа университети профессори Абдул Раҳим Носир Бутан ва Россияда бўлиб ўтган халқаро саммитда юксак мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Доктор Абдул Раҳим Носир, Тошкентдаги Инҳа университети декани ва компьютер фанлари ва муҳандислиги профессори, Абдулла Раҳим Носир, 2019 йил 18-22 июнь кунлари Тхимпху, Бутан шаҳрида ўтказилган Осиё раҳбарларининг III саммитида юксак мукофотни қўлга киритди.

Фото: «inha.uz»

Профессор компьютер ва муҳандислик соҳасидаги юксак ютуқлари учун Меҳнат ва Инсон ресурслари шарафи вазири Уген Доржи томонидан «Pride of Asia» мукофи билан тақдирланди.

Профессор Носир ўзининг «Ривожланаётган Осиё давлатларида олий таълимнинг шаклланиб бораётган двигателидаги ўрни» мавзусида ўз фикрларини баён қилди. У Ўзбекистондаги ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳамкорлиги билан Марказий Осиёдаги энг муваффақиятли модель сифатида эътироф этилган Инҳа университети таълим моделини тақдим этди.

Профессор Абдул Раҳим Носир 2019 йилнинг 29 июнь куни Москвада ўтказилган «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш глобаллашуви» мавзусидаги Халқаро Саммитда ҳам шарафли маърузачи сифатида иштирок этди. У олий мукофоти билан тақдирланди ва муҳандислик таълими соҳасида эришган ютуқлари учун нуфузли «Iconic Achievers Awards» мукофотига лойиқ топилди. У «Осиёда олий таълим сценарийси» мавзусида нутқ сўзлади. Саммитда Москва, Россия ва Осиё мамлакатларидан юқори лавозимли амалдорлар ва делегатлар иштирок этди.

Профессор Носир 2013 йили АҚШда «Who is who» деб номланган АҚШ ташкилоти аъзоси Marquis аъзоси сифатида расмий равишда қабул қилинганини таъкидлаш керак. Профессор 65дан ортиқ нуфузли халқаро ва миллий мукофотларни соҳиби ҳамда АҚШнинг IEEE ташкилотининг етакчи аъзоси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг