Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram» видеоблогга айланади

«Instagram» видеоблогга айланади

Фото: «BBC.com»

Кеча, 20 июндан «Instagram» тармоғи бир соатгача узунликдаги видеоларни жойлаш функцияси (IGTV)ни жорий этди. Бу ҳақда «TechCrunch» маълумотлари асосида «Life.ru» хабар берган.

Янгиланишлардан сўнг фотографияга асосланган бу ижтимоий тармоқ тўлақонли видеоблогга айланади.

Видеони смартфон камерасини вертикал тутган ҳолатда олиш мумкин, илова эса роликни катта экран тартибида кўрсатади, шунингдек, 4К форматини ҳам қўллайди.

Ижтимоий тармоқ тўлақонли видеоблог сифатида фаолиятини давом эттиришни режалаштирган. Таниқли ютуберлар ўз роликларини намойиш этишлари учун «Instagram»га таклиф этилган. Узун видеолардан компания маркетинг воситасида фойдаланамоқчи, намойиш аввалида рекламалар қўйилади.

«Instagram»да 60 дақиқалик видеолар пайдо бўлиши ҳақида аввал ҳам хабар берилган, аммо компания раҳбарияти бунга аниқлик киритмаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг