Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram»да видеоқўнғироқ функцияси пайдо бўлади

«Instagram»да видеоқўнғироқ функцияси пайдо бўлади

«Instagram»нинг «Android» версиясида «қўнғироқ» ва «видеоқўнғироқ» файллари ва иконкалари аниқланган.

Фото: «Novosti.az»

«Instagram» ижтимоий тармоғида овозли қўнғироқ ва видеоқўнғироқ функциялари пайдо бўлади, дея хабар берди «TVrain».

Фойдаланувчилар «Instagram»нинг «Android» версиясида «қўнғироқ» ва «видеоқўнғироқ» файллари ва иконкаларини аниқлашган. Видеоқўнғироқ иконкаси пайдо бўлгани ҳақида январда маълум қилинганди, бироқ ўша вақтда мазкур функция синовдан ўтказилаётган бўлган. 

Энди эса бу белгилар барча фойдаланувчиларнинг файлларида пайдо бўлган. Шунга қарамай, компания янги функциялар пайдо бўлганини расман эълон қилмади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида «Instagram»нинг веб-версиясида «томоша қилиш» ва «Stories» фукцияси пайдо бўлганди, аммо бундан фақатгина мобиль дастур ўрнатганлар фойдалана олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг