Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram»да янги функция: Эндиликда бошқа фойдаланувчини «кузатиш»нинг имкони бўлмайди

«Instagram»да янги функция: Эндиликда бошқа фойдаланувчини «кузатиш»нинг имкони бўлмайди

Фото: «NV.ua»

«Instagram» ижтимоий тармоғи кимдир томонидан бошқа бир фойдаланувчининг «тарихи» скриншот қилинганида, бу ҳақда мазкур фойдаланувчига хабар борадиган янги функцияни синовдан ўтказмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

Экранни скриншот қилган фойдаланувчилар постни кўрган одамлар рўйхатида юлдузсимон белги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, постни жойлаштирганларга скриншот қилинган вақт борасида тўғридан-тўғри хабар бормайди.

Шунингдек, бошқа бир одамнинг постини биринчи марта скриншот қилган фойдаланувчига ҳам огоҳлантириш боради. Унда «Instagram» ўша фойдаланувчини унинг бу каби хатти-ҳаракатидан пост муаллифига хабар бориши ҳақида огоҳ этади. Янги огоҳлантирув функцияси ҳозирда ишламоқда, бироқ барча фойдаланувчилар учун эмас.

Қизиқарли жиҳати, айни пайтда ушбу функцияни алдашнинг иложи бор: скриншот қилиш учун смартфонда «Парвоз режими»ни ёқиб қўйиш кифоя. 

Эслатиб ўтамиз, бу каби функция «Instagram»даги фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларидан қўлланилаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг