Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«iPhone X» фойдаланувчилари ғашга тегадиган камчиликдан шикоят қилди

«iPhone X» фойдаланувчилари ғашга тегадиган камчиликдан шикоят қилди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Apple» фойдаланувчилари ўзларининг «iPhone X»ларидан шикоят қилишни бошлади. Бунга қурилмадаги тугмаларнинг тасодифий босилиб кетиши натижасида олинган скриншотлар қурилма хотирасини тўлдириб юбораётгани сабаб бўлмоқда, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Аввалги «iPhone» қурилмаларидаги экранни суратга олиш учун смартфонни блокка туширадиган тугма билан «Home» тугмаси босилар эди. «iPhone X»да «Home» тугмасининг йўқлиги сабаб, скриншот учун фойдаланувчилар блокировка тугмаси билан овозни баландлатувчи тугмани биргаликда босишлари лозим. Маълум бўлишича, ушбу тугмалар комбинацияси жуда сезгир бўлиб чиққан.

Натижада смартфон фойдаланувчилари ҳар куни ўзларининг севимли суратларини сақлаб қўйиш учун тасодифий скриншотлар уммонида адашиб қолмаслик йўлини қидириш билан банд бўлмоқда.

Фойдаланувчилардан бири 1,5 мингта тасодифий скриншотлар олинганидан шикоят қилган. Афсуски, муаммонинг ечими ҳозирча йўқ. Ушбу муаммо бугун, 4 май куни «Apple» компанияси томонидан тақдим этиладиган «iOS 12» версиясида ечим топишига умид билдирилмоқда.

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг