Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истиқболли стартапларга сармоя. АҚШнинг венчур фонди вакили Ўзбекистондаги лойиҳалар билан қизиқди (видео)

Ўзбекистондаги маҳаллий IТ-бозори ҳамда истиқболли стартапларга сармоя киритиш имкониятини ўрганиш мақсадида АҚШнинг венчур фонди вакили Зафар Мирзалиев «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказига ташриф буюрди.

Бугун унинг иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда Инновация маркази резидентлари, талабалар ва бошқа қизиқувчилар иштирок этишди.

«Ташрифимдан асосий сабаб иккита — бири менинг шу миллат вакили эканим, иккинчиси: бизнес, — деди «Xabar.uz»га берган интервьюсида Зафар Мирзалиев. — Албатта, мен учун биринчиси муҳимроқ, чунки ўзим Ўзбекистонда туғилиб ўсганман, ўқиганман. Шу сабаб юртимга ва юртдошларимга қандайдир фойдам тегишини истайман. Ҳозирда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун ажойиб муҳит яратилмоқда ва бу — ёшларга, умуман тадбиркорларга кенг имкониятлар беради. Хорижда орттирган тажрибам ва ҳозирда олиб бораётган фаолиятим орқали ўзбекистонлик стартапчиларга АКТ йўналишидаги лойиҳаларини тадбиқ этишлари учун кўмаклашишга тайёрман. Фондимиз асосан робототехника, биотехнология, сунъий интеллект йўналишларига сармоя ажратса-да, мен бу ерда ахборот технологияларига оид барча стартаплар билан танишиб чиқишни истайман. Куни кеча Инновация маркази менга бир қатор лойиҳаларнинг тақдимотларини етказди. Уларнинг айримлари билан танишиб чиқдим ва аксарияти менда қизиқиш уйғотди. Уларни батафсил ўрганиб чиқиш ниятидаман.»

Юқорида тадбирдан видеорепортаж ва Зафар Мирзалиевнинг қисқача мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

Сайтимизни кузатиб боринг, Зафар Мирзалиевнинг тадбиркорлар билан қилган мулоқоти тўлиқ шаклда эътиборингизга ҳавола этилади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг