Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. «Microsoft Word» дастуридаги муҳим созламалар (видео)

IT-маслаҳат. «Microsoft Word» дастуридаги муҳим созламалар (видео)

Фото: «linkedin.com»

«MS Word» дастурида қоида бўйича «Calibri» шрифти ўрнатилган ва унинг ўлчами «11» этиб белгиланган. Аксарият фойдаланувчилар эса ўзларининг ҳужжатларида қоида бўйича шрифт сифатида «Times New Roman»ни ва «14» ўлчамини белгилашади.

«MS Word» дастурида хатбоши интервали қоида бўйича олд (перед): 0 пт ва охири (после): 8 (10) пт ва сатрлараро интервал: (множитель) – 1,08 (1,15) сифатида ўрнатилган. Аксарият фойдаланувчилар эса сатрлараро интервални «одинарный»га ўзгартиришади, хатбоши интервалини эса олд (перед): 0 пт ва охири (после): 0 пт деб белгилашади.

«Параметры страницы» ойнасида саҳифанинг ён томонлари қоида бўйича юқори (верхнее): 2 см, қуйи (нижнее): 2 см, чап (левое): 3 см, ўнг (правое): 1,5 см сифатида ўрнатилган. Фойдаланувчи эса ўзининг ҳужжатларида саҳифа четларига ҳар доим бошқача ўлчамларни қўллаши мумкин.

Қоида бўйича «MS Word» дастури ҳужжатларини .DOCX форматида сақлайди. Айтайлик, сиз ҳужжатни «MS Office 2016» дастурида тайёрлагансиз, .DOCX форматида сақлагансиз ва маълумотларни сақлаш қурилмаси (флешка)га ташлаб олгансиз. Файлни бошқа компьютерда очиб, фойдаланмоқчи бўлдингиз, ушбу компьютерда ҳам «Office»нинг шу версияси турган бўлса – муаммо йўқ, лекин дастурнинг версияси MS Office 2007, 2010, 2013 бўлиб чиқса, файлнинг аввалгидек кўринишда очилишига кафолат бериб бўлмайди, бу эса ишимизни қийинлаштиради. Агар «MS Office 2003» версияси ўрнатилган бўлса, унда файл умуман очилмайди, сабаби бу версияда файл формати: .DOC ва у янги .DOCX форматини қўллаб-қувватламайди.

Диққат! Охирги муаммо бўйича маслаҳатимиз – ҳужжатни «Документ Word 97-2003» (*.doc) форматида сақланадиган қилиб созлаш лозим, шунда ҳужжатингиз «MS Word»нинг ҳар қандай версиясида муаммосиз очилади.

«IT-specialist» канали юқорида санаб ўтилган муаммолар юзасидан махсус видеоқўлланма яратди. Уни кўриб чиққан ҳолда, ўзингизнинг «MS Office» дастурингизни созлаб олишингиз ва муаммоларни бартараф этишингиз мумкин. Дастурни созлаб олганингиздан сўнг «MS Word» дастурида шошилинч ҳужжатлар яратганингизда матн шрифти, ўлчами, абзацлар ва сатрлараро интервал, саҳифа четларидаги масофалар ҳамда ҳужжатнинг қайси версияда сақланишидан кўнглингиз ҳотиржам бўлади.

Изоҳ: Қоида бўйича деганимизда биз рус тилидаги «по умолчанию» атамасини назарда тутганмиз. Видеода тасвирланган дастурнинг версияси: «MS Office 2016».

Эътиборингиз учун раҳмат, видеоқўлланмадан фойдаланинг ва яқинларингиз билан баҳам кўришни унутманг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг