Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жалолиддин Раҳимов яна «UZINFOCOM»га раҳбар бўлди

Жалолиддин Раҳимов яна «UZINFOCOM»га раҳбар бўлди

Фото: «facebook.com/djalolatdin»

Жалолиддин Раҳимов Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖга бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Жалолиддин Раҳимов аввал ҳам узоқ муддат «UZINFOCOM» марказини бошқарган. У 2005—2012 йилларда марказ директори бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «UZINFOCOM» компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази негизида давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг