Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жефф Безос: «NASA рухсат бермаса-да, биз ойга чиқамиз»

Жефф Безос: «NASA рухсат бермаса-да, биз ойга чиқамиз»

Фото: «Syfy»

«Amazon» ва «Blue Origin» компанияси раҳбари Жефф Безоснинг фикрича, яқин келажакда Ойда одамлар яшайдиган қишлоқлар, шунингдек, оғир саноат зоналари ташкил этилади. Бу ҳақда Безос Калифорнияда журналистлар билан бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди, деб хабар беради «TASS».

Миллиардернинг ҳисоблашича, яқин вақтлар ичида суборбитал парвозлар нархи арзонлашади ва ўзининг «Blue Origin» компанияси фаол равишда «New Shepard» суборбитал кемаси устида иш олиб бормоқда. Мазкур қурилма 30 апрель куни муваффақиятли учиш ва қўнишни амалга оширган. Бундан ташқари 2020 йилга бориб «Blue Origin» орбитага кўп марталик «New Glenn» кемасини учиришни режалаштирмоқда.

Безоснинг фикрича, миллионлаб одамлар космосда ишлаши мумкин, шунингдек, у ерга оғир саноат объектларини жойлаштирса ҳам бўлади. Бу Ер юзида ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондиришнинг ягона чораси ҳисобланади.

«Биз Ерни тарк этишга мажбур бўламиз. Сайёрамизни тарк этамиз ва у янада яхшироққа айланади. Биз шунчаки уни тарк этамиз, қолишни истаганлар эса, қолаверади», — дейди миллиардер.

Безос биринчи навбатда Ой юзасига қўнишга мўлжалланган комик кемани яратишни таклиф қилмоқда.

Анжуман вақтида у Ойга 5 тоннагача юк, шунингдек, одамларни ташишга қодир агрегатнинг уч ўлчамли моделини намойиш этди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳани 2020 йилнинг ўрталарига қадар амалга ошириш имконияти мавжуд.

«NASA розилик бермаса-да, биз бу ишни амалга оширамиз. Эртами-кеч бу амалга ошади, бироқ ҳамкорликда олға ҳаракат қилсак, мақсадга тезроқ эришамиз», — дейди Жефф Безос.

Безос томонидан 2000 йилда асос солинган «Blue Origin» компанияси космосга туристик парвозларни амалга оширишни таклиф қиладиган Ер юзидаги саноқли компаниялардан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг