Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Кардашян «Twitter» асосчисидан таҳрирлаш функциясини жорий этишни сўради

Ким Кардашян «Twitter» асосчисидан таҳрирлаш функциясини жорий этишни сўради

Фото: «The Mirror»

Америкалик таниқлик модель ва актриса Ким Кардашян «Twiiter» асосчисидан твитларни таҳрирлаш функциясини жорий этишни сўради, деб хабар берди «NV.ua».

«Мен Канье Уэстга бағишланган кечада @jack билан («Twiiter» асосчиси Жек Дорси) учрашдим ва унга таҳрирлаш тугмасини жорий этиш таклифини билдирдим. Ишонаманки, у мени эшитди», — деб ёзади Кардашян ўзининг «Twiiter»даги саҳифасига.

Бунга жавобан Дорси «Нима учун мени у ерга таклиф этишганини энди тушундим», деб жавоб қайтарди.

Таҳрирлаш функциясининг йўқлиги «Twiiter»нинг катта хатоси ҳисобланади: Агарда сиз твит ёзиш вақтида бирорта хатога йўл қўйсангиз, уни фақатгина ўчириб ташлабгина тузата оласиз. Кардашян каби мегаюлдузлар учун эса бу муаммо келтириб чиқаради. Улар ўз хатосини тўғирлагунича твит минглаб ретвит йиғишга улгуради.

Ҳозирча «Twiiter» янги тугманинг жорий этилишини инкор этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг