Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кўк кит» яна «сузиб чиқди». Тармоқда янги «ўлим гуруҳлари» пайдо бўлди

«Кўк кит» яна «сузиб чиқди». Тармоқда янги «ўлим гуруҳлари» пайдо бўлди

Россия ва Қозоғистонда бир қанча ўсмир ушбу ўйин қурбони бўлганди.

Фото: «YouTube»

Суиқасдга етакловчи ўйинга ўсмирлар турли ҳештеглар орқали жалб қилинмоқда, деб хабар берди «Известия».

Экспертлар аниқлашича, «янги йўл» деб номланувчи «ўлим гуруҳлари» интернетда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва «Телеграм» мессенжерида пайдо бўлган.

Ижтимоий тармоқ маъмурлари «ўлим гуруҳлари» томонидан қўйилаётган ҳештегларни мунтазам ўчиришига қарамай, уларнинг ўрнига янгилари пайдо бўлмоқда.

Шу тарзда «етакчилар» болаларни хавфли ўйинга жалб қилиб, топшириқлар беряпти. Дастлабки топшириқнинг мазмуни шундаки, иштирокчи қандайдир шифрни аниқлаш учун профилидаги расмни қора фондаги қизил пентаграмма суратига алмаштириши ва ўйинга яна беш нафар дўстини жалб қилиши керак. Кейинги босқич топшириғи қандай бўлиши ҳозирча аниқмас.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тармоқларда «Кўк кит» номи остида хавфли ўйин пайдо бўлганди. Унда «етакчилар» болаларни турли синовларга жалб қилишган. Ўйиннинг охири болага ўз жонига қасд қилиш топшириғини бериш билан тугаган. Россия ва Қозоғистонда бир қанча ўсмир ушбу ўйин қурбони бўлганди. Мамлакатимизда ҳам ушбу ўйинга қўшилиб қолган ёшлар аниқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг