Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«mGovAward» road-shou: IТ-Парк жамоаси Фарғона водийсига борди (фото)

«mGovAward» road-shou: IТ-Парк жамоаси Фарғона водийсига борди (фото)

Фото: IT-Парк

IТ-Парк жамоаси Фарғона водийсининг тўрт шаҳри — Андижон, Фарғона, Қўқон ва Наманганга борди. Талабалар билан учрашувларда асосий мавзу «mGovAward» танлови бўлди.

Учрашув ўтказилган ОТМлар:

  • Андижон давлат университети
  • Андижон муҳандислик институти
  • Андижон давлат тиббиёт институти
  • Андижон қишлоқ хўжалик институти
  • Фарғона давлат университети
  • Фарғона политехника институти
  • ТАТУ Фарғона филиали
  • Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали
  • Қўқонда давлат педагогика институти
  • Наманган давлат университети
  • Наманган муҳандислик-технология институти
  • Наманган муҳандислик-педагогика институти

IТ-Парк жамоаси бир ҳафта ичида мингдан ортиқ талабалар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди. Таъкидланишича, «mGovAward» танловига ихтисослашган ОТМлар талабалардан ташқари, педагогика, даволаш иши, филология ва бошқа факультетларда таълим олувчи талабалар ҳам қизиқиш билдирган.

Танловнинг шарти ҳам шу: ўқиш йўналишлари ва жойлашувидан қатъи назар, барча талабалар учун тенг шароитлар яратилади.

Учрашувларда талабалар ушбу танловдан ташқари бошланғич экотизимни ривожлантириш, IT-йўналиш ва ўзларининг IT-соҳадаги бизнесларини яратиш имкониятлари билан ҳам қизиққанлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг