Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий инқироз». Тонганинг интернети узилиб қолди

«Миллий инқироз». Тонганинг интернети узилиб қолди

Фото: «CP24.com»

Тинч океанидаги орол давлат — Тонга қироллиги интернетдан узилиб қолди. Бунга қиролликни бошқа бир орол давлат — Фиджи билан боғловчи сув ости оптик кабелининг узилиб кетиши сабаб бўлди.

NDTV хабар беришича, маҳаллий ҳукумат ҳодисани «миллий инқироз» дея баҳолади.

Мамлакатда телефонлар ҳам ҳам ёппасига ўчган. Айни пайтда тонгаликлар «катта дунё» билан фақат йўлдошли алоқа орқали боғланишмоқда ва икки ҳафта интернетсиз яшаб туришларига тўғри келади. Чунки кабелни улаш учун камида икки ҳафта керак бўларкан.


Маълумот учун: Тонга — аҳолиси 100 минг кишидан сал зиёд, ҳудуди минг квадрат километр ҳам чиқмайдиган, митти ороллардан ташкил топган давлат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг