Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

MUICнинг янги резиденти хорижга ярим миллион долларлик АT-хизматларни экспорт қилади

MUICнинг янги резиденти хорижга ярим миллион долларлик АT-хизматларни экспорт қилади

Фото: «BeeLab»

Яна бир нечта компания «Mirzo Ulugbek Innovation Center» (МUIC) резидентига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида «BeeLab» компанияси («Beeline Uzbekistan»нинг шўъба корхонаси) ҳам бор.

Мазкур компания 2018 йилнинг ўзида ярим миллиард доллардан зиёд АT-хизматлар ва маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирган. 1 апрелдан бошлаб компания MUICнинг доимий аъзолиги доирасида имтиёз ва афзалликлардан фойдалана бошлайди.

Таъкидлаш лозимки, «BeeLab» глобал АКТ бозорида Ўзбекистоннинг мавқеини мустаҳкамлаш учун махсус яратилган «Unitel» стартапидир.

«BeeLab» бош директори Константин Пакнинг сўзларига кўра, янги компания синов ва дастурий таъминотни қўллаб-қувватлаш ҳамда Арманистон, Қозоғистон ва Россияга экспорт қилиш учун янги функцияларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш бўйича хизматларни тақдим этади.

Айни пайтда компания «VEON Ltd»нинг «Eвроосиё» ва «Россия» бизнес-бўлимларига рақобатли шароитларда қисман хизмат кўрсатиб келмоқда. Келажакда компания мамлакатлар рўйхатини ва хизматлар сонини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

MUIC резиденти мақоми бизни ривожланишга, экспортни жадал оширишга кўпроқ сармоя киритиш имкониятини беради. Резидент сифатида биз катта имтиёзларга эга бўламиз. Бу ривожланишга, сармоя киритишга ва нархларни кўтармасдан иш ўринларини янада кенгайтиришга имкон беради. Ҳозир «BeeLab»да 80 киши ишлайди. Давлат тарафидан бундай қўллаб-қувватлаш ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун муҳим омил эканлигига ишонаман.

Константин Пак.

— AT-хизматлар ва маҳсулотлар экспорти марказимиз фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир, — деди MUIC директори Фарҳод Иброҳимов, — Биз экспорт салоҳиятини оширишнинг ушбу ажойиб истиқболини кўриб турганимиз боис, хорижий инвесторлар, шунингдек йирик маҳаллий ваколатхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйишни давом эттирамиз. Ишончим комилки, мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар хорижий компанияларнинг рақобатбардош устунликларига сезиларли даражада таъсир қилади ва уларга АТ-маҳсулотлар ва хизматларнинг экспорт йўналишларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Биз учун резидентлар нафақат имтиёз ва афзалликлардан фойдаланишлари, балки уларнинг ривожланишлари ва Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишлари муҳимдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг