Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ICTEXPO-2018да кўргазма майдонига эга бўлиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин

ICTEXPO-2018да кўргазма майдонига эга бўлиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин

Аввал хабар берганимиздек, 26 сентябрдан 28 сентябрга қадар ICTEXPO-2018 йиллик кўргазмаси Тошкент шаҳрида ва 26-27 сентябр кунлари ICTEXPO-2018 минтақавий кўргазмаси Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

ICTEXPO-2018 АКТ кўргазмасининг асосий мақсади ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш, экспертлар ҳамжамияти майдонини кучайтириш, ҳамда миллий бозор субъектлари афзалликларини рақобатбардошлигини кучайтириш.  Шунингдек, таклиф ва талабни қондиришга ва қўшма ташаббусларни кучайтириш учун ИТ-бизнес ва истеъмолчиларнинг кенг доира ичида бевосита алоқалар ўрнатишдан иборат.

Бу йил Тошкент шаҳрида, анъанага кўра, Кўргазма 26-28 сентябр кунлари МКК "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтади, ва биринчи икки кун B2B форматида, учинчи куни эса B2C форматида ўтказилади.

Жиззах шаҳридаги ICTEXPO-2018 минтақавий кўргазмаси эса Истиқлол-12 кўчаси манзили бўйича Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ICTEXPO-2018 Кўргазмаси доирасида нафақат хусусий ва қўшма корхоналар, балки хорижий компанияларнинг ҳам маҳсулотлари ва технологияларининг намойиш этилади. Тошкентдаги кўргазманинг потенциал ва манфаатдор иштирокчилари 10 кв.м.дан зиёд кўргазма майдонини ушбу тадбирнинг сайтида онлайн тарзда бронлашлари мумкинлиги муҳим ва жуда қулайдир, унда стендлар ҳамда ICTEXPO-2018 заҳираланган иштирокчилари киритилган интерфаол хаританинг схемаси мавжуд. Кейинчалик кўргазмада иштирок этиш учун ариза формасини юклаб олиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва иштирок этиш шартлари ва тартиби билан танишиб чиқиш лозим.

Кўргазмага ICTEXPO-2018 меҳмони сифатида ташриф буюриш учун расмий сайтда рўйхатдан ўтиш ва QR кодни олиш керак. Бу, ўз навбатида, рўйхатдан ўтказиш ва павильонларга ўтиш учун номингизга бериладиган бейжикни олиш вақтида вақтингизни тежаш имконини беради, ёки ҳар қандай ташриф буюрган меҳмон тадбир ўтказиладиган куни рўйхатга олиш жойларидан бирида рўйхатдан ўтиши мумкин.

Тўлиқ маълумот учун + 99895 146-63-44, +99895 144 04 40 ёки +99895 142 44 42 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки info@ictweek.uz манзилига ёзишингиз мумкин. Жиззах шаҳридаги минтақавий кўргазмада иштирок этиш масалалари бўйича: +998 93 383 99 79.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг