Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега самолётда телефонни парвоз тартибига ўтказиш керак?

Нега самолётда телефонни парвоз тартибига ўтказиш керак?

Фото: «Quora.com»

Умрида жилла қурса бир марта бўлсин, самолётда учиб кўрганлар шу саволга жавоб излашгани тайин. Самолётда учмаганларга ҳам қизиқ-да: мобил телефондаги «Парвоз» («Режим полёта», «Airplane Mode») функцияси нега керак? Саволимизга жавобни «Merkur.de» сайтидан топдик.

Кўплар мобил сигнал самолёт бортидаги техникалар ишига салбий таъсир кўрсатади ва учувчилар бошқаришда қийинчиликларга дуч келади деб ўйлашади. Қисман тўғри фикр.

Аслида ҳамма гап акустикада: сизнинг парвоз тартибига ўтказмаган телефонингиз, планшетингиз ёки ноутбугингиз ростдан ҳам учувчига халақит бериши мумкин. Аммо борт техникаси орқали эмас.

Телефон карнай (колонка)га яқинлаштирилса чиқарадиган ёқимсиз товуш ҳаммамизга таниш. Агарда йўловчилар ўз телефонларини парвоз тартибига ўтказишмаса учувчилар ҳам ана шунақанги овозни эшитишади. Энг хавфли томони шуки, бу шовқинларни деб учувчи муҳим хабарни эшитмай қолиши мумкин. Шундай экан, самолётга чиқишдан олдин телефонингизда парвоз функциясини ёқиб қўйишни асло унутманг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг